Picdeer logo Browse Instagram content with Picdeer

@kun.uz

Kun.uz

kun.uz

- Official account - Uzbekistan News Agency Реклама 👉 +998909887744 Lotin yozuvida 👉 @kunuznews На русском 👉 @kun.uzru Web site:

  • 23K Total Likes
  • 1K Tot. Comments
Қаерга қараманг, бунёдкорлик ишлари бошланган. Шу билан бирга, бузиш ишлари ҳам авж олган. Мураккаб ва кўп босқичли жараёндан айрим вилоят ва туманлар ҳокимлари бир зумда сакраб ўтаётган бўлса, яна бошқаларига осон бўлмаяпти. Ахир, инсон ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бузилишлар марказида турибди.  13 июль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Паркент 2 кўчасида яшовчи аҳоли вакиллари билан айни шу масалани ҳал қилиш учун учрашди. Аввалдан айтаман, учрашув ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмади, томонлар бироз муддатдан сўнг охирги қарорга келиши белгилаб олинди.
Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа марказида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.  Тадбирда маълум қилинишича, пойтахт худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича, Хитой Халқ Республикасининг «Хиквижн» компанияси томонидан транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш функциясига эга 4 дона айланма кузатув видеокамералари «Тошкент савдо маркази», «Чилонзор буюм бозори» ва «Карвон» бозорларига ўрнатилиб, жорий йилнинг 1-9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилган ва бу вақт ичида 8240та қоидабузарлик аниқланган.  Жорий йилнинг 10 июль кунидан бошлаб аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорларни манзилларига етказиш учун КААТ тизими орқали Ўзбекистон почтасига электрон тартибда юборилиши йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 10 июль кунидан бугунги кунга қадар жами 864та қоидабузарлик аниқланиб, 525 млн 312 минг сўм жарима белгиланган.  Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг «шу кунга қадар ойналар қорайтириш бўйича
16 июль куни «Ҳудудларда уй-жой коммунал соҳа инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари» мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Унда иштирок этган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев иситиш тизими учун тўловлар нима учун йил бўйи амалга оширилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарган. «Бугунги кунда республикадаги 34 минг 500та кўп қаватли уйларнинг 60 фоизи лойиҳа бўйича марказлашган иссиқлик тизимига эга бўлган хонадонлар. Реал ҳолатда ана шу марказлашган тизимнинг бор-йўғи 20 фоизи ишлаяпти. Иссиқлик тизими эски лойиҳалар бўйича амалга оширилган, очиқ тизимда ишлайди. Иссиқлик ишлаб чиқариш учун тоза ичимлик суви, электро энергия ва газ харажатлари юқори. Агар бу харажатлар уч ойга бўлиб юборилса, аҳолига иситиш тизими учун тўловни амалга ошириш қийин бўлиб қолади. Шунинг учун иситиш тизими ўн икки ойга бўлиб юборилган ва тўловлар йил давомида амалга оширилади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.  Иссиқлик таъминоти ташкилотлари тасарруфида жами 709та марказий ва локал қозонхоналар аҳолига иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича фаолият
Юртимизда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетиши транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракат вақтида қуёш нуридан ҳимояланишга бўлган зарурати ва эҳтиёжини ҳар доимгидан-да кўпроқ оширди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ автомашина ойнасини қорайтириш учун белгиланган чеклов ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида фаол муҳокамаларга, аксарият ҳолатларда жиддий норозиликларга сабаб бўлмоқда. Долзарб мавзуга айланган ушбу масала бўйича ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикр ва мулоҳазалар Kun.uz таҳририяти томонидан таҳлил қилинди.  Маълумки, ҳукуматнинг 2018 йил 18 майдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди.  Тўлов эса 1 йил муддатга:  жисмоний шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 90 баравари (18 245 700 сўм); юридик шахслар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 120 баравари (24 327 600 сўм);
Британиялик мусулмонлар гуруҳи Ҳаж амалини адо қилиш учун Лондон шаҳридан Саудия Арабистонига қараб велосипедларда йўлга чиқишди. Бу ҳақда «Ислам и семья» хабар бермоқда.  Сафар давомида 8 нафар эркак 6,5 минг километр масофани босиб, 17 мамлакат ҳудудидан ўтишларига тўғри келади. Улар ўз гуруҳини Tour de Haj деб номлашган. Велосипедчилар 7 июнь куни Лондондан сафарга чиқишган ва 60 кун ичида Мадинага етиб боришни режалаштирмоқдалар.  15 июль куни улар Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб келишди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уларни Дўлмабахчедаги қароргоҳида қабул қилди, сўнгра улар билан суратга тушди.  Британиялик мусулмонлар Истанбул, Бурса ва Кўнё шаҳридаги тарихий, диний қадамжоларни зиёрат қилишади. Сўнгра самолётда Мисрга йўл олишади, чунки Ироқ ва Сурия орқали ўтиш имконияти йўқ. Мисрга боргач, саёҳатни яна велосипедда давом эттириб, Саудия Арабистонига етиб олишади.
B ва C витаминлари бўлган янги ичимлик иммунитетни мустаҳкамлашга ва ишлаш қобилиятини оширишга ёрдам беради.  Доимий юкламалар, стресс, шаҳар шовқини туфайли организм бизнинг кундалик эътиборимиз ва қўллаб-қувватлашимизни талаб қилади. Vitamin Drinktec ичимлиги B+ ва C витаминларининг етишмовчилигини тўлдиради, бу эса ҳол-аҳвол ва ишлаш қобилиятида ижобий самара беради. Маҳсулот таркибининг кучи бутун кун давомида қўллаб туради, янги ютуқлар сари тетиклик билан қувватлайди.  Drinktec: ўз лаззатингизни танланг  Ёмон иштаҳа, тез толиқиш, диққатнинг пасайиши таниш ҳолатларми? Рационингизни қандай витаминлар билан тўлдириш зарурлигини тушуниш учун, организмингизга қулоқ солганингиз маъқул. Vitamin Drinktec янги ичимлиги иккита таъм билан тақдим этилган: Витамин C ва Витамин B+. B гуруҳи витаминлари организмга касалликлар ва стрессларга қарши туришга ёрдам беради. Улар юқори эмоционал юкламаларда тавсия этилади, улар нерв ва юрак-қон томир тизими фаолиятини меъёрлаштиради. Витаминлар жисмоний юкламаларда ҳам тенги йўқ: B витамини энергия алмашинувида иштирок этади, ҳужайраларнинг ўсишига
Сўнгги йилларда мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бу борадаги саломатлик кўрсаткичларини янада яхшилашда ижобий натижаларга эришилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида ана шундай ижобий ўзгаришлар баробарида айрим ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида  жорий йилнинг ўтган олти ойи якунларига кўра оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан муайян даражада кўпайгани аниқланган.  Юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимини топиш, таҳлил қилиш ва маҳаллий шифокорларга ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада яхшилаш юзасидан амалий-услубий ёрдам бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ олимлари ва малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди. Улар томонидан оналар ўлими кўпайиши
Mirror do'konida uzoq kutilgan 60% gacha chegirmalar mavsumi boshlandi  Hozirda sevimli to'plamingiz St.John, Marina Rinaldi, Max Mara, Giorgio Grati, Gran Sasso qulay narxlarda taklif etilmoqda. Oʻzbekiston, Toshkent, Hamid Olimjon maydoni, Sharqiy tomoni, 13A. Tel.: +99878 140 11 11 Facebook: Boutique Mirror Instagram: mirror.tashkent www.mirror.uz  Reklama
«Гарчи ижтимоий тармоқларда айтилаётган ноҳақ ҳақорат ва таҳқирлар фарзандларим, яқинларим дилига жудаям оғир ботаётган бўлса-да, мен бу ҳолатга матбуот орқали изоҳ бермоқчи эмасман. Лекин, юртимиздаги бирор бир аёлни кимдир ноҳақ таҳқирласа, ҳақорат қилса, унинг ҳимояси учун матбуот орқали қайта-қайта изоҳ беришга тайёрман. Шунингдек, бировнинг шахсий фикрини ўзгартириш осон кечадиган ҳолат эмас. Қолаверса, қўмита раддиясида менинг муносабатим аниқ ва равшан очиб берилган». Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бозордаги сотувчи аёллар ҳақидаги сўзлари юзасидан муносабат билдириб, ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга ойдинлик киритмоқчи бўлди. Унинг фикри тўғри талқин қилинмай, мазмундан узиб олинган алоҳида жумлалар янглиш тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлаётганини билдирган Боситхонова матбуот орқали изоҳ бермаса-да, қўмита раддияси билан чекланишини изҳор этган.  Хўш, муҳокамали хабар қандай пайдо бўлди? Аслида, ҳолат қандай бўлган? Нима учун одамлар айтилган гаплардан шунчалар ғазабланишди?  Аввало, муҳокама предмети сифатида
Ширинликларни кўпчилигимиз севиб истеъмол қиламиз. Сиз-у бизнинг дастурхонимизни безаб турувчи ширинликлар бизга тайёр ҳолда етиб келгунча қандай босқичлардан ўтади? Бу жараённи кузатиш мақсадида «Crafers» қандолат фабрикасига пресс тур ташкил этдик. «Crafers» қандолат фабрикаси 2017 йил қуриб битказилган бўлиб, 20 гектар ер майдонини эгаллаган. Бу эса тахминан 14 та футбол майдони дегани. Корхонанинг умумий қиймати 80 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш ҳудуди эса 35.000 м² ташкил этади.  Фабрика 3 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, булар: ун маҳсулотлари асосида, шоколад маҳсулотлари асосида ҳамда шакардан тайёрланадиган қандолат маҳсулотларидир. Фабрикада 12 та ишлаб чиқариш линиялари мавжуд.  Шу ўринда эслатиб ўтамиз, «Crafers» қандолат фабрикасида жаҳонга машҳур Австриянинг HAAS, Германиянинг TanisFoodTec, Winkler, Hebenstreit, Sollich, Chocotech, Hansel, Даниянинг Aasted, Италиянинг Polin, Швейцариянинг Buhler корхоналарининг қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари ўрнатилган бўлиб, 12 та ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Фабрикада 256 хил
Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2019 йил июнь ойи якунлари бўйича жаҳонда мобил ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.  Ўзбекистоннинг позициялари қуйидагича кўриниш олди:  мамлакат мобил интернет тезлиги бўйича ўз позициясини янада пасайтирди ва 9,63 Мбит/с. тезлик билан 132-ўринни эгаллади;  симли интернет тезлиги бўйича 17,07 Мбит/с. тезлик билан 177 давлат орасида 116-ўриндан жой олди.  Жанубий Корея (90,06 Мбит/с.) мобил интернет тезлиги, Сингапур (195,88 Мбит/с.) симли интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган.  Speedtest сервисдан ўз уланиши тезлигини текширишда фойдаланувчи шахслардан олинган маълумотлар асосида тезликни ҳисоблаб чиқаради ҳамда рейтингни шакллантиради.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар беришича, 2019 йил 16 июль куни Тошкент вақти билан соат 15:45да Қирғизистонда ер силкиниши қайд этилган.  Координаталар 40,15 градус шимолий кенглик, 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик ҳ=30 км.  Тошкентгача масофа 209 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.  Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:  Наманган: 102 км - 2 балл; Андижон: 119 км - 2 балл; Фарғона: 55 км - 3 балл.

Loading